Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Шацких: "Етакчилар кетишни исташди..."

Баҳо:
+ | -

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун йигитлар кўрсатмаларни ўйин давомида бажаришди. Тайёргарлик жараёнида ишланмаларга амал қилишди. Бу биринчи ўйин, 3 кундан кейин бизни навбатдаги беллашув кутмоқда.

Мураббий таркибдан қониқиш ҳосил қилмайди, ҳамиша камчилик топилади. Раҳбарият олдимизга иқтидорли ёшлар билан яхши ишлаш вазифасини қўйган. Шуни бажариш учун интиламиз. Барча терма жамоаларда футболчиларимиз кўп. Ёшларни аста-секинлик билан тарбиялаб борамиз, имконият берамиз. Етакчилар ўрнини бирданига тўлдириб бўлмайди. Улар кетишни хоҳлашди, энди ёшлар даражасини ўстиришга уринамиз.

Бизда чемпионлик руҳияти бор – жамоада, стадионда, клубда. Лекин ёшлар дастлаб "Пахтакор"га мослашиб, буни тушуниб олишлари керак", - деди Шацких.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:28, 05.03.2024.
Ўқилди: 3446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик