Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

"Барселона" футболчилари клубнинг келажагига шубҳа билан қарамоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" кийиниш хонасида клуб лойиҳасига шубҳа бор.

Diario Sport хабарига кўра, ўйинчиларнинг шубҳалари Хавининг кетиш ҳақидаги қарори ва унинг ўрнига "Барселона" бош мураббийи сифатида ким тайинланишининг ноаниқлиги билан боғлиқ. Натижалар кутилмаларга мос келмаса-да, Хави қўл остида ўйинчиларнинг ўзаро алоқаси энг юқори даражада.

Ҳозирги таркибнинг кўплаб футболчиларини таклиф қилишда Хави шахсан иштирок этган ва бу футболчилар янги мураббий қўл остида уларнинг тақдири нима бўлишини билишмайди. Мисол учун, Хави ташаббуси билан Жюль Кунде ва Жоау Канселу "Барселона"га ўтишди.

Иқтисодий қоидаларга риоя қилиш учун клуб футболчиларни сотиши кераклиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам жамоага ёрдам бермаяпти. Футболчилар ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.

"Барселона" Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринда, иккинчи ўриндаги "Жирона"дан бир очко, пешқадам "Реал Мадрид"дан 8 очко ортда. 12 март куни жамоа Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинини "Наполи"га қарши ўтказади (биринчи ўйин – 1:1).

Киритилди: 11:13, 05.03.2024.
Ўқилди: 2831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.