"Шеффилд Юнайтед" бош мураббийи Крис Уайлдер "Арсенал" ҳақида гапирди.
Танаффусга қадар “канонирлар” беш марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди ва иккинчи бўлимда яна бир тўп киритишди – 6:0.
"Пичоқчилар" бутун ўйин давомида дарвозага бор йўғи тўртта зарба йўллади, аммо ҳеч қачон нишонга аниқ тегмади.
"Биз баъзи вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди, аммо "Арсенал" ақл бовар қилмас даражада кучли эди.
Биз рақибларимизнинг ҳаракатини тўлиқ кузатиб бора олмадик ва ҳимояни бемалол ёриб ўтишларига имкон бердик.
"Арсенал" буни кўплаб жамоаларга қилади, клубимиз учун яна бир оғир кеча", – деди мураббий.