Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Кака агар мураббийлар штаби хоҳлайдиган бўлса жамоани тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтди.
«Клуб билан яна икки йилга амал қиладиган шартномам мавжуд, лекин агар жамоадан кетишим керак бўлса, бунга тайёрман. Буни доим айтганман. Агар яхши таклиф бўлса, мен кетаман. Бундай бўлмаса, профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилишда давом этаман»,- дейди Кака.
Кака жорий мавсумда 10 учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига битта гол киритган.