Каталониянинг "Барселона" клуби жамоанинг марказий ҳимоячиси Пау Кубарси билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокарага киришди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти футболчининг клубда янги мақомга эга бўлиши фонида Кубарсининг келишувини бироз ўзгартирмоқчи.
Манбага кўра, "Барселона" 17 ёшли футболчининг катта салоҳиятига ишонмоқда.