Кириш Регистрация

Франция чемпионати янги мавсумдан “Макдоналдс” номини олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионати янги мавсумдан бошлаб Makdonalds Liga 1 номини олиши мумкин.

Бир неча мавсумдан буён турнир Liga 1 Uber Eats деб номланиб келаётган эди. Овқат етказиб бериш хизмати билан шартнома жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Журналист Даниэль Риолонинг хабар беришича, турнирнинг янги ҳомийси “Макдоналдс” бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Янги шартномага мувофиқ Франция Профессионал Лигаси ҳар мавсумда 20 миллион евро олади. Ҳозирги битимга кўра, лига 15 миллион евро олади.

“Француз футболидаги барча тижорий музокаралар фақат “ПСЖ” атрофида бўлмоқда. Кечирасиз, лекин худди шундай. Uber Eats шартномани янгиламоқчи эди, бироқ улар Prime Video’даги томошабинларни ҳисобга олган ҳолда камроқ тўламоқчи эди. Шунингдек, бу номни ёқтирадиганлар ҳам кўп эмасди.

Шунда Винсент Лабрюн (Франция Профессионал Лигаси президенти) ўз столида янги шартнома папкасини кўрди. Бу “Макдоналдс” эди. Ҳозирча хабар расман эълон қилинмаяпти, бироқ тайёргарликлар кетмоқда. Улар бунинг устида ишламоқда”, — дейди Риоло.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:46, 05.03.2024.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3314]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3189]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3062]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2866]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2858]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2797]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2545]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1952]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1851]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик