Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Хоккей. «Ҳумо» аламли тарзда чорак финалдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган «Ҳумо» чорак финал босқичида плей-оффни якунлади. Дастлабки 5 та ўйиндан кейин "Сариарқа" клуби 3:2 ҳисобида олдинда эди. Шунинг учун Қарағанда шаҳрида ўтказилган бугунги баҳсда жамоамизга ғалаба жуда зарур эди.

«Ҳумо» дастлабки икки бўлимда биттадан гол уриб, 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Учинчи бўлим ўрталарида мезбонлар битта жавоб шайбасини киритишди.

Баҳс тугашига 2 дақиқа қолганида эса "Сариарқа" муз майдонида дарвозабон ўрнига олтинчи хоккейчини тушириб, таваккалга қўл уришди. Ўша пайтда "Ҳумо"да бўш дарвозани ишғол қилиш учун иккита имконият юзага келди. Аммо қозоғистонлик ҳимоячи қаҳрамонлик кўрсатиб, жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Баҳс тугашига 52 сония қолганида эса қозоғистонликлар ҳисобни тенглаштиришди.

Биринчи овер-таймнинг 6-дақиқасида Тимур Шингареев "Сариарқа"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Бугунги ҳисоб — 3:2. Сериядаги ҳисоб эса 4:2. "Сариарқа" ярим финалга чиққан бўлса, "Ҳумо" жорий мавсумдаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" ўтган мавсумда финалгача етиб бориб, серияда "Номад"га имкониятни бой берганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 05.03.2024.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик