Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад - Мальорка
12/04 18:00 Венеция - Монца
12/04 19:00 Саутгемптон - Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон - Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест - Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Қаршидаги «Марказий» стадион мавсумга шай!

Баҳо:
+ | -

Шубҳасиз, Олий лиганинг 1-тур ўйинига “Насаф” жамоасининг уй аренаси ҳисобланган “Марказий” стадионда мавсумга жиддий ҳозирлик кўрилди.

Ўтган мавсум якунланига етгач, стадион чими тўлиқ янгидан экилди. Айни пайтда майдон ўйинга шай ҳолатда. Шунингдек, стадионда мухлислар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилди. Жумладан, ўйингоҳнинг шимолий минбарида аёллар сектори ташкил қилинди. Шу билан бирга бу йилги мавсумдан бошлаб ота-онаси ҳамроҳлигида ташриф бўлган болалар (12 ёшгача) стадионга бепул киритилади.

— Ўйин кунлари стадионнинг ғарбий ва шарқий трибуналаридаги секторларда енгил овқатланиш учун кафелар ишлай бошлайди. Бу ерда мухлислар енгил овқатланиши ва иссиқ ҳамда яхна ичимликлар тановвул қилишлари мумкин бўлади, аввал бунақа кафелар стадионимизда йўқ эди, — дейди стадион раҳбари Салим Юлдашев. — Бундан ташқари, мухлисларимизни кўпроқ хабардор қилиш учун стадионнинг Мустақиллик шоҳ кўчасига қараган томонида 3х5 метр ҳажмидаги катта рангли табло ўрнатаяпмиз. Бу таблода мухлисларимиз учун ўйин анонслари, кичик ҳажмдаги видеороликлар ва бошқа керакли маълумотларни ёритиб боришни мўлжаллаб турибмиз. Ҳозир таблони ишга тушириш бўйича охирги созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди. Бугун мавсумнинг илк учрашуви. Футбол учрашуви бошланишидан олдин стадионда мавсумнинг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтади. Унда эл севган санъаткорлар Даврон Ғойипов ва Неъмат Жўраев ўз куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишади.

Дарвоқе, стадион кассаларида кечадан бошлаб учрашуви чипталари сотувга чиқарилган (ВИП – 6000 сўм, шарқий/ғарбий – минбардаги ўриндиқлар учун 4000 сўм, жанубий/шимолий минбар учун – 2000 сўм қилиб белгиланган).

Эслатиб ўтамиз, 1-турнинг илк учрашувида “Насаф” футболчилари “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашади. Ўйин соат 18:00 да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 12:03, 02.03.2013.
Ўқилди: 5022 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz