Каталониянинг "Барселона" клуби бу мавсумда жароҳатлар гирдобига тушиб қолди. Жамоа "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда яна икки нафар асосий футболчиси Педри ва Френки де Йонгни узоқ вақтга йўқотди.
Sport нашрининг хабар беришича, клубда ҳозир фақатгина 3 нафар футболчи бутун мавсум давомида ҳали жароҳат олмаган. Булар: дарвозабон Иньяки Пенья, ярим ҳимоячилар Илкай Гюндоган ва Фермин Лопес.
Жамоа ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида пешқадам "Реал"дан 8 очко ортда қолмоқда. Каталонияликлар ҳисобида 58 очко бор.