"Бавария" марказий ҳужумчиси Эрик Чупо-Мотинг фаолиятини Альбионда якунлаши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes хабар бермоқда.
Журналистлар хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 34 ёшли камерунлик футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда.
Чупо-Мотинг "Олд Траффорд"га текинга ўтиши мумкин, чунки унинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йил июн ойи охирида тугайди. Унинг бозордаги нархи уч миллион еврони ташкил қилади.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Чупо-Мотинг 21 учрашувда майдонга тушиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.