"Барселона" ҳужумчиси Витор Рокенинг атрофидагилар бразилиялик футболчининг Каталония клубида ўйнаш вақти чекланганидан хавотирда.
Бу ҳақда журналист Хоаким Пера хабар бермоқда. Манбага кўра, Роке кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи, чунки футболчи келаси ёзда Америка Кубогида иштирок этиш учун Бразилия терма жамоасига қўшилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роке "Барса" сафида 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.