Жуд Беллингем мавсумдаги 9-ассистини амалга оширди.
"Реал" ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Лейпциг"га қарши ўйинда (1:1) Винисиус Жуниорга голли пас берди.
20 ёшли футболчи Мадрид клуби сафидаги 31-ўйинини ўтказмоқда. У 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.