Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Қайрат» — Ўзбекистон — 7:6

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олма-ота шаҳридаги дастлабки ўртоқлик ўйинида жуда яхши ўйин намойиш қилди ва Европа кучли тўртликка кирадиган "Қайрат" жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олди.

Ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ вакилларимиз ҳисобни очишди. Жамоа сардори Шуҳрат Тожибоев бурчак тўпини кучли зарба билан Ирсалиевга етказиб берди ва Дилшод ҳисобни очди. Буни кутмаган мезбонлар катта куч билан олдинга интилишди. Аммо Мендез шогирдлари рақибнинг ҳамласидан довдираб қолишмади. Шунга қарамай, 5-дақиқада "Қайрат"нинг бразилиялик футболчиси Жоан кучли зарба билан Олег Тукмаков қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди — 1:1.

Дуранг натижа иккала жамоани ҳам қаноатлантирмасди. Шунинг учун голлар навбат билан жамоалар дарвозасидан ўрин ола бошлади. Вакилларимиз тезкор қарши ҳужум эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Яна Ирсалиев гол муаллифига айланди. Ўша заҳоти қайратчиларнинг яна бир легионери Алешандре ажойиб техника намойиш қилиб, тўпни Энрикега етказди ва у ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

"Қайрат" футболчилари ҳимоячиларимизга жиддий муаммолар туғдира бошлашди, аммо уларнинг учинчи гол деярли майдон марказидан Сантана йўллаган зарба оқибатида киритилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Тожибоев бурчак тўпини амалга оширганидан кейин рекошет натижасидан рақиб дарвозасидан ўрин олди — 3:3.

Олма-оталиклар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилган бўлсалар-да, Мендез шогирдлари қарши ҳужумдан усталик билан фойдаланишди. Артур Юнусов Ирсалиевнинг пасидан фойдаланиб, жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жоан эса яна қозоғистонликлар сафида ҳисобни тенглаштирди — 4:4.

Биринчи бўлим тугаш арафасида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир стандарт вазият — бурчак тўпидан сўнг бешинчи голни киритиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетишди — 4:5.

Иккинчи бўлим бошидан яна олдинги интилган "Қайрат" футболчилари 23-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Сантана Тукмаков учун ноқулай зарба йўллашга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан Эулернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаларидан бири дарвозамизга бориб тушди — 6:5.

Юртдошларимиз Дилшод Ирсалиевнинг ғаройиб голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. "БТА Футзал" футболчиси 6 метрдан бош билан Игита дарвозасини ишғол қилди — 6:6.

Бутун жамоа бўлиб олдинги интилган "Қайрат" футболчиларининг навбатдаги ҳужумларидан бирини Алешандре 6 метрли жарима майдончаси чизиғи устидан зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди — 7:6. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Хосе Мария Мендез бешинчи ўйинчи тактикасини қўллашга қарор қилди, аммо бу тактикадан вакилларимиз самара чиқара олишмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоамиз тенгкурашлар остида кечган баҳсда "Қайрат"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Ўртоқлик ўйини
«Қайрат» (Қозоғистон) — Ўзбекистон 7:6 (4:5)
Голлар: Жоан (5, 17), Энрике (8), Сантана (11, 23), Фумаса (13-автогол), Эулер (27), Алешандре (30) — Ирсалиев (1, 8, 20, 29), Юнусов (17)
«Қайрат»: Игита, Сантана, Фумаса, Лео, Энрике, Алешандре, Эулер, Смаков, Космухамбетов, Парух, Жоан
Ўзбекистон: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Мақсуд Файзуллаев, Олег Тукмаков, Ғулом Мамажонов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Артур Юнусов, Николай Кравченко, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров
Ҳакамлар: Аббасов, Валяев
2 март. "Қайрат" СМ. Олма-ота

Манба: www.kairat-futsal.kz
Киритилди: 19:35, 02.03.2013.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.