Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Игорь Шквирин: «Насаф» барибир ўз сўзини айтди»

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Олмалиқ”  учрашувидан сўнг анъанавий матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани биринчи қисмида Игорь Шквирин қатнашди.

Игорь Шквирин:
— Мухлислар учрашувда 4та гол кўришди, учрашув жуда қизиқарли ўтди. Биз ғалабани сақлаб қололмадик.

— Учрашувга қандай баҳо берасиз, жамоангиз ҳисобда олдинда бораётиб, ғалабани сақлаб қололмади?
— Бу — мавсумдаги биринчи ўйин, кўпгина ёш ўйинчиларимиз ҳали жамоага тўлиқ қўшилиб кетишмади. Рақибимизга нисбатан анча тажрибасиз эканимиз кўриниб қолди. "Насаф" барибир ўз сўзини айтди.

— Янги ўйинчиларингизга қандай баҳо берасиз?
— Барча ўйинчилар қўлдан келганча ҳаракат қилишди, умид қиламанки, ҳали ўзларини янада кўрсатишади.

— Босниялик ўйинчини кўрикдан ўтказиб, жамоага қабул қилмадингиз...
— У бизни талабларга мос келмади.

— Бу йил, сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлиши мумкин?
— Ҳар доимгидек юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар чемпионликка давогарлик қилиши мумкин.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 21:10, 02.03.2013.
Ўқилди: 3807 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик