Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Топ клублар "янги Маскерано"га қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Порту"нинг аргентиналик 22 ёшли ярим ҳимоячи Алан Варелага "ПСЖ", "Ливерпуль" ҳамда "Боруссия Дортмунд" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.

Футболчи ўтган ёзда Португалия клубига келиб қўшилганди, бироқ манбага кўра, у аллақачон футбол мутахассислари ва мухлислари орасида яхши таассурот қолдира олган. Ўйинчи бир неча бор ўз жамоаси ўйинларида энг яхши деб топилган ва "янги Маскерано" лақабини ҳам олган.

Португалия клуби ўз футболчисини 70 миллион евродан камига қўйиб юбориш ниятида эмас. Бундан ташқари, унинг собиқ клуби аргентиналик "Бока Хуниорс" ҳам футболчининг сотилганидан маълум фоизини олиши хабар қилинган.

Варела "Порту" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 14 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 12:49, 07.03.2024.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.