Кириш Регистрация

"Лейпциг" ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

“РБ Лейпциг” ҳимоячиси Давид Раум “Реал”га қарши Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинидаги (1:1) ҳакамлик ҳақида гапирди.

"Мен ҳакамликни ғалати деб айтмаган бўлардим, аммо ҳакам мен ва шерикларим билан қўпол гаплашди. У, албатта, яхши ҳакам, лекин биз ҳам яхши ва совуққон йигитлармиз. Биз билан одатдагидек гаплашишингиз мумкин. Назаримда, у “Реал” футболчиларига хушмуомалалик билан мурожаат қилди.

Чемпионлар лигаси каби турнирда ҳакамлик борасида фикр билдиришим уят. Бу ерда энг яхшиларнинг энг яхшилари ишлаши керак. У, албатта, энг яхши ҳакам, лекин у нотўғри қарорлар қабул қилди", - дея Раум сўзларини келтирган Trierischer Volksfreund.

Киритилди: 13:22, 07.03.2024.
Ўқилди: 907 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.