Италиянинг “Фиорентина” жамоаси Конференциялар лигасининг 1/8 финал босқичининг илк учрашувини ўтказиб, Исроилнинг “Маккаби” клубини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндаги биринчи гол 111-сонияда Мбала Нзола томонидан киритилди ва у шу тариқа "Фиорентина"нинг эллик йилдан ортиқ рекорд сифатида сақланиб келинаётган Европа мусобақаларидаги энг тезкор голига муаллифлик қилди.
Ўшанда “Фиорентина” 1968-йил 2-октябрда Fairy Cup доирасида ўша пайтдаги Югославиянинг “Динамо Загреб” клубига қарши ўйинда бундан тезроқ гол урганди.
Амарилдо буни ўйиннинг биринчи дақиқасида амалга оширган.