Ўзбекистон Суперлигасининг 2-турида “Пахтакор” 8 март, жума куни “Насаф”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлими ҳужумкор ўтди, аммо дарвозабонларнинг ишончли ҳаракати сабаб ҳисоб очилмади.
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам икки жамоанинг ҳужумкор ҳаракатлари билан ёдда қолди. Учрашувнинг 66-дақиқасида Абдихолиқов “Марадона” услубида гол урди. Ҳужумчи боши етиб бормаганидан кейин қўлни “ишга солгани” VAR томонидан аниқланди. Гол бекор қилиниши билан бир қаторда футболчи огоҳлантирилди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари шиддатли кўриниш олди. Ҳакам қўшиб берган дақиқалар сўнггида Черан дарвозабон билан яккама якка қолган вазиятда ишончсиз ҳаракат қилди.
Қизиқарли ўтган учрашувда томонлар дурангга имзо чекишди.
Суперлига, 2-тур
8 март, жума
“Пахтакор” – “Насаф” 0:0
“Пахтакор”: 35. Павел Павлюченко, 77. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 2. Беҳруз Асқаров, 22. Умар Адҳамзода, 15. Диёр Ортиқбоэв, 27. Сардор Собирхўжаэв, 8. Диёр Холматов, 17. Достон Ҳамдамов, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 75), 10. Драган Черан.
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Нематов, 5. Ғолиб Ғайбуллаэв, 6. Мурод Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (88. Марко Станоэвич, 53), 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Виктор Да Сильва (10. Бобир Абдихолиқов, 53), 22. Игор Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиэв (2. Алибек Давронов, 53), 32. Зоран Марушич (30. Темур Чогадзе, 74), 70. Жамбули Жигаури (77. Ойбек Бозоров, 74).
Огоҳлантириш: Беҳруз Асқаров (38), Бобир Абдихолиқов (68), Игор Голбан (90), Диёр Ортиқбоэв (90+3).