Суперлига 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Икки жамоа иштирокида сифатли ўйин кўрдик. Рақиб ҳам кучли ва сифатли жамоа. Бугун гол уриш учун етарли вазиятлар ярата олдик. Ўйлашимча, ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик.
Черан сўнгги дақиқада рақиб жарима майдонига кириб борганда аниқ гол урамиз деб ўйлаган эдим. Ҳатто, майдонга югуриб нишонлашни бошлаб юборгандим. Унинг тажрибасига ишонгандик. Буни ўйиндан кейин ўзига ҳам айтдим.
Афсуски, ҳозирда захирамиз кутганимиздек эмас. Ҳозирги таркибимизга ишонч билдиришда давом этамиз.
Озгина сабр ва вақт керак. Таркибимиз ёш бўлишига қарамай, келажакка умид бор. Барчаси олдинда. Жароҳат олиб майдонга туша олмаётган футболчилар ўрнига тушаётган ёшлар учун катта тажриба. Ротация қилишга мажбур бўлаяпмиз. Ёшлар ўзларини кўрсатиши керак", - деди Шацких.