Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган “Металлург” – “Сўғдиёна” – (0:0) учрашуви якунланганидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этган “Металлург” устози Веско Стешевич жамоаси ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бугун айниқса биринчи таймда жуда асабийлашдик. Оддий вазиятларда тўпни йўқотдик. Бу мен билан Металлург эмас. Нега бундай ўйнаганимиз сабабларини таҳлил қиламиз.
Иккинчи тайм тенг курашлар остида ўтди. Сўғдиёна яхши жамоа ва дуранг адолатли бўлди дейиш мумкин", - деди Сташевич.