Кириш Регистрация

Ироқ U-23 ФИФА кунларида Африка терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Қатардаги U-23 Осиё кубогида потенциал рақибларимиздан бири - Ироқ март ФИФА кунлари Басра шаҳрида Того U-23 терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади.

Саудиядаги U-23 Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатида эса Ироқ U-20 терма жамоаси билан иштирок этиши ҳақида маълумот берган эдик. Ироқ U-23 терма жамоаси менеджери Жаббар Ҳашимнинг хабар беришича, ФИФА кунларидан ташқарида ўтказиладиган Осиё кубогига ҳозирча 4 та легионернинг келишига клублари томонидан рухсат берилган:

- Али Алмусави ("Эштрела" U-23)
- Йосеф Имам ("Мальмё" U-19)
- Бланд Ҳассан ("Де Графсхап")
- Роман Дулаши ("Шальке 04" U-19)

Олдинроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "ЦСКА" клуби футболчиси Аббос Файзуллаевни U-23 Осиё кубогига қўйиб юбориш бўйича оғзаки келишув мавжудлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Манба: https://t.me/SamvelKarlenich
Киритилди: 23:35, 08.03.2024.
Ўқилди: 1071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик