Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида 8 март, жума куни катта профессионал бокс оқшомининг марказий жанги якунланди.
Унда оғир вазн тоифасида британиялик боксчи Энтони Жошуа камерунлик Френсис Нганнуга қарши рингга чиқди.
10 раунд давом этиши керак бўлган жанг 2-раунддаёқ муддатидан олдин якунланди. Унда Энтони Жошуа Нганнуни нокаутга учратди.
Бу Жошуа учун 31-жангда қўлга киритилган 28-ғалаба ҳисобланади. Нганну эса ўзининг иккинчи жангида иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши жангда ғалаба қозониб, WBA камари соҳибига айланди.