"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди Италия топ-клубининг трансфер мақсади. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Кекса синьора"нинг спорт директори Криштиану Жиунтоли испанияликни жуда яхши кўради.
“Ювентус”нинг муаммоси шундаки, Субимендининг шартномасида товон пули 60 миллион евро қилиб белгиланган.
Эътибор беринг, Субимендига бошқа чемпионат клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячи ҳали ҳам "Барселона" ва "Арсенал"нинг радарида.