Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Миржалол Қосимов: «Ўзимизга келишимиз учун 10 дақиқа керак бўлди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун дастлабки 10 дақиқа давомида ўзимизга келишимизга тўғри келди. Қолган дақиқаларда эса курашларга бой баҳс гувоҳи бўлдик. Ўйлашимча, дуранг – адолатли натижа бўлди. «Навбаҳор» – яхши шаклланган, таркибида малакали футболчилар йиғилган. Қолаверса, Наманганда мамлакатнинг биринчи рақамли мухлислари мавжуд. Шу факторларни инобатга олиб, натижадан қониқдим.

Ўтган йилги ва бу йилги «Навбаҳор»ънинг фарқи? Бирор жамоага ташқаридан баҳо беришни хушламайман. Уларга қарши ўтган мавсум ҳам, бу мавсум ҳам оғир ўйинлар ўтказдик.

Жамоамиз олдига доим юқори мақсадлар қўйилган. Спорт – бу кураш. Қолаверса, мухлисларга манзур бўладиган ўйин кўрсатишга интиламиз.

«Навбаҳор» биз учун қулай рақибми? Йўқ, бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Башорат қилишни ёқтирмайман, аммо ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Фақатгина «Навбаҳор» эмас. Рақиб сафидан кимни жамоамга қўшиб олардим? Ҳозир ҳеч кимни. Ўзимда яхши жамоа бор", — деди Қосимов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:31, 09.03.2024.
Ўқилди: 1964 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик