Суперлига 2-турининг марказий ўйинларидан бири Жиззахда ўтади. Бугун 62 йиллик қарама-қаршилик тарихига эга азалий рақиблар «Динамо» ва «Нефтчи» ўзаро тўқнаш келади.
Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик кимда?
1960 йилда ташкил топган Самарқанд клуби ва 1962 йилда ташкил этилган Фарғона жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатларидан ташқари, 1992 йилдан старт олган Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 54 марта ўзаро тўқнаш келган.
Натижалар «Нефтчи»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 54 баҳснинг 36тасида ғалаба қозонган. Аксарият ғалабалар «Нефтчи»нинг 26 йиллик устози Юрий Саркисян даврига тўғри келади. 14 учрашувда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда эса дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати ҳам табиийки «Нефтчи» фойдасига 96-46. Ўзаро ўйинларда «Нефтчи» 112 очкони қўлга киритган бўлса, «Динамо» 46 очкога эга бўлган.