Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келмоқда. Бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси яна бир саралаш босқичида жанг қилади.
Ситора Турдибекова ярим финал йўлланмаси учун жанг ўтказса, қолган 3 вакилимиз чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Даяна Мурҳаус (Ирландия)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Юлия Шеремета (Польша)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Александр Ренжел (Колумбия)
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Йерлин Сезар (Франция)