Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида Лига ЎФА қўмитасига мурожаат қилади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди. Лига мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди.

Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисидан-да беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.

Маълумки, 2024-йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симулятсия учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.

Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024-йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади.

Киритилди: 11:01, 11.03.2024.
Ўқилди: 2906 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7558]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4258]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3334]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3283]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2855]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2399]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1690]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1631]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1576]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1519]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик