Мика Мармоль "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.
Marca хабарига кўра, "Лас-Пальмас" ҳимоячиси "шаҳарликлар" эътиборини тортган ва улар аллақачон унинг агенти билан боғланишган.
Инглиз клуби 21 ёшли футболчини сотиб олиб, уни ижарага бермоқчи. Футболчи учун "City Football Group" гуруҳига кирувчи "Жирона" ҳам давогарлик қилмоқда.
Агар "Лас-Пальмас" Мармолни сотишга рози бўлса, уни яна бир йилга ижарада қолдиришни сўрайди.
Қайд этилишича, “Барселона” ўз академияси тарбияланувчисига бўлган ҳуқуқларнинг ярмига эгалик қилади ва трансфердан ҳам пул ишлаб олиши мумкин бўлади.
Мармоль жорий мавсумда Ла Лигада 26 ўйин ўтказди.