Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Хаби Алонсо тасодифан топ мураббий бўлиб қолмади

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири Леверкузеннинг "Байер" клуби устози Хаби Алонсо бўлди. Унинг жамоаси Бундеслигада чемпионлик сари интилмоқда, футболчилари ўсиб, такомиллашмоқда, футбол мухлислар кўзини қувонтирмоқда.

Лекин шахсан мен учун Алонсонинг муваффақияти ажабланиб бўлмади. Буюк испанияликнинг футболчилик фаолиятини кузатиб борганлар учун ҳам. Ўйинчиларнинг шундай тоифаси борки, улар майдондаги ҳаракатлари орқали аниқ сигнал берадики, улар ажойиб мураббий бўлиши мумкин.

Биз буюк плеймейкер Зиданни ёки ёрқин марказий ярим ҳимоячи Гвардиолани кўрганимизда, бу йигитлар фаолияти тугаганидан кейин ҳам адашмаслигини тушунгандик. Алонсо билан ҳам худди шундай воқеа бўлди ва буни эслайлик.

Хабининг "Байер"даги мураббийлик муваффақиятига нима асос бўлди?

Мустаҳкам пойдевор

"Арсенал"да Микель Артета, "Астон Вилла"дан Унаи Эмери, "Борнмут"дан Андони Ираола, энди эса "Байер"дан Хаби Алонсо. Муваффақиятли бу мураббийларнинг умумийлиги нимада? Уларнинг барчаси кичик Гуипузcоа провинциясидан. Бу 700 минг аҳолига эга "Басклар мамлакати" нинг шимолий қисми. Ўша ердан жуда кўп топ-мураббийлар пайдо бўлди.

Буни тасодиф деб ҳисоблаш қийин. "Реал Сосьедад" (Гипузкоа провинциясидаги асосий клуб) спорт директори таъкидлаганидек: "Мураббийларимизнинг муваффақияти маҳаллий маданият, ва жамоага фидойиликдадир. Буни қобилият билан аралаштириб юборинг ва сизда кучли база юзага келади”.

Мартаба

Алонсо жуда омадли. Аслида унинг футболчи сифатидаги бутун йўли чемпионлик, еврокубок финаллари, ғалаба ва совринлар учун курашдан иборат бўлган. У ўзининг катталар футболидаги карьерасини 2000 йилда бошлаган, ўйлаш қўрқинчли. 2017 йилда тугатган ва бу вақт давомида у жиддий мақсад ва вазифалар учун курашган.

Унинг биринчи клуби "Сосьедад" тарихда "Барса" ёки "Реал Мадрид" даражасида испан футболининг гиганти ҳисобланмайди. Аммо “ёш Алонсо” даврида жамоа юксалиб, чемпионлик учун чинакам кураш олиб борди.

Кейинги ўринларда "Ливерпул"нинг аҳамияти катта бўлган, айнан шу ерда Алонсо илк Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва кейин "Реал Мадрид"да бир неча йил бўлди. Мадридда Алонсо том маънода мумкин бўлган ҳамма нарсани ютиб олди ва, албатта, унинг фаолиятидаги гўзал якуний босқич - "Бавария" ҳақида унутмаслигимиз керак.

Бу ҳаммаси эмас. Негаки, параллел равишда терма жамоада ҳам ажойиб мартаба бор эди. "Қизил фурия"да Хаби кетма-кет учта йирик турнирда ғолиб чиқди. Евро-2008да у захира ўйинчиси бўлган бўлса, кейинчалик баскнинг Испания терма жамоасидаги роли муҳим бўлди.

У барча мавжуд совринларни қўлга киритди. У 20 ёшида Сан-Себастьянда, 35 ёшида Мюнхенда жамоа етакчиси бўлган. Хаби "катта тўртлик" чемпионатларининг учтасида юлдузга айланди, фақат Италияни забт эта олмади ва бу вақт давомида у жамоавий ўзаро муносабатларни қуриш учун асосий позицияда - майдон марказида ўйнади. Бундай футболчиларда муваффақиятли мураббийлик фаолияти учун энг яхши имкониятлар мавжуд.

Буюк ўқитувчилар

Хосеп Гвардиола, Карло Анчелотти, Жозе Моуриньо, Висенте дель Боске, Луис Арагонес, Рафаэль Бенитес, Жон Тошак, Мануэл Пеллегрини унинг ҳаётида муҳим рол ўйнади.

Яна бир бор таъкидлайман, уларнинг ҳар бири ўз ўйинини майдон марказида айнан Хаби орқали қурган (ўша Евро-2008дан ташқари). Ўз тезлиги, жуда пастдан ҳужум қуриш, рақибнинг энг яхши ярим ҳимоячиларини ёпиш, ўз позициясини маҳорат билан танлаш қобилияти у ўйнаган жамоаларга катта ёрдам берган.

Алонсо ажойиб футбол мактабига эга эди ва, эҳтимол, дунёдаги энг яхши ўқитувчилардан сабоқ олиш унга насиб этган.

Фаолиятнинг якунидаги ажойиб амалиёт

Аксарият мураббийлар сингари Алонсо ҳам ёшлар жамоаларида мураббий сифатида иш бошлаган ва кейин у катталар даражасида ўзини кўрсата бошлади. 

Аввалига Алонсо "Реал Мадрид" ўсмирларига устозлик қилган, кейин эса "Сосьедад" ўринбосарларини бошқарган. Менимча, булар махсус жамоалар экани ҳеч кимга сир эмас. "Реал Мадрид"нинг ёшлар жамоаси – дунёдаги энг яхши тизимлардан бири. Алонсо эса бу уч йил давомида кўплаб бўлажак юлдузлар билан ишлади, уларнинг бири Субименди. Ҳозир у "Бавария", "Барселона", "Челси" ва бошқа клублар сотиб олмоқчи бўлган дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Яхшилар даврасида ишлаш Алонсони янада яхшироқ қилди. Бу Алонсонинг топ мураббий сифатида ривожланишининг барча босқичларида муваффақият калити эди.

Киритилди: 05:56, 12.03.2024.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.