Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олма-ота шаҳридаги ўзининг учинчи ўртоқлик ўйинини яна Қозоғистон термасига қарши ўтказди. Бир кун аввал бўлиб ўтган ўйинда қайд этилган йирик ҳисобдаги мағлубиятни Хосе Мария Мендез футзалчиларнинг "Қайрат"га қарши ўйинда катта жисмоний ва руҳий куч йўқотгани билан изоҳлади. Иккинчи ўйинда эса вакилларимиз ўйинга жиддий тайёргарлик билан чиқишди. Дарвоқе, ушбу ўйинда Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган бразилиялик дарвозабон Игита ҳам ҳаракат қилди.
Ўйиннинг дебют қисми яна майдон эгалари учун омадли келди. Николай Пенгрин 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Шундан сўнг вакилларимиз тўп билан кўпроқ муомала қилиб, ўйланган комбинацияларни амалга ошира бошлашди. Бўлим ўрталарида Нодир Элибоев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Дастлабки 20 дақиқалик тугашга яқин эса яна ўша Пенгрин Александровнинг пасидан сўнг бўш қолган дарвозага иккинчи тўпни йўллади.
Иккинчи бўлим бошида қозоғистонликлар ўзларининг учинчи голларини ҳам уришга муваффақ бўлишди. Мендес шогирдларининг ҳужумлари эса ўз самарасини берди ва учрашувнинг 27 ва 38-дақиқаларида Артур Юнусов ва Дилшод Ирсалиевнинг голлари эвазига ҳисоб тенглаштилди. Ўйин тугашига 1 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолганида эса Пенгрин ўз жамоасининг комбинациясини гол билан якунлади.
Шундай қилиб Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонда ўтказган 3та ўртоқлик учрашувининг барчасида мағлубиятга учради: "Қайрат" - 6:7, Қозоғистон - 1:6, Қозоғистон - 3:4.
Ўртоқлик учрашуви
Қозоғистон — Ўзбекистон - 4:3 (2:1)
Голлар: Пенгрин 2, 19, 39, Шорин 21 — Элибоев 15, Юнусов 27, Ирсалиев 38
Қозоғистон: Игита, Шамро, Жаманкулов, Пенгрин, Першин, Есенаманов, Довгань, Кенжебаев, Александров, Мурзабаев, Шорин, Богомолов, Сулейменов, Казаков
Ўзбекистон: Кравченко, Тукмаков, Ирсалиев, Элибоев, Тожибоев, Файзуллаев, Мамажонов, Абдумавлонов, Раҳматов, Шарипов, Юнусов, Чориев, Свиридов, Аноров
Ҳакамлар: Бурмистров, Валяев
Огоҳлантиришлар: Кульбараков — Элибоев
Четлатиш: Довгань 15
4 март. Олма-ота. «Қайрат» СМ. 150 томошабин.