Сўнгги «эль-классико»лардан сўнг мухлислар эътиборини ва меҳрини қозонга «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан клубдаги устози Жозе Моуриньонинг шаънига илиқ сўзларни билдириб ўтди.
Варан ва Моуриньо
«Жозе Моуриньо менга худди иккинчи отадек. Футбол бу донишмандлик ва Жозеда унинг ичига кириш учун калит бор. У мени қўллаб-қувватлади ҳамда менга ишонч билдирди.
Моуриньо сизни уйғота оладиган сўзларни топиб гапиради. Шундан сўнг сиз энг яхши ўйинингизни намойиш этишни бошлайсиз. Биз тез-тез суҳбатлашиб турамиз. У футболчилар билан жудаям яқин»,- дейди Варан.