"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мануэль Аканжи "Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнольднинг баёнотига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, "мерсисайдликлар" ҳимоячиси "Ливерпуль" қўлга киритган совринлар "Манчестер Сити" қўлга киритган барча унвонлардан муҳимроқ эканини айтган эди.
"Нега бундай деганини билмайман. Унинг бундай дейишга ҳаққи йўқ, шунинг учун ҳам у кўп соврин ютмаган. Айтишим мумкин бўлган нарса шу. Агар у биз каби бир йилда учта чемпионликни қўлга киритса, у буни айтиши мумкин", - деди Аканжи Yahoo Sports билан суҳбатда.
Айтиш жоизки, ўтган мавсум якунида "Манчестер Сити" АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, треблга эришди.