Каталониянинг «Барселона» клуби етакчи ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини якунлагач, автобиографик китоб ёзиг нияти йўқлигини таъкидлаб ўтди.
«Ўзим ҳақимда мемуар ёзмайман. Сабаби шахсий ҳаётимни одамлар кўз ўнгида намойиш этишни истамайман. Ўзим ва яқинларим билан қандай воқеалар содир бўлса, бу ўзим билан қолгани маъқул».
«Мени уйда хотиним ва жажжи ўғлим Тиаго кутиб турганини ҳис қилсам, ўзимни жуда бахтиёр сезаман. Шу билан бир қаторда Тиагонинг футболчи бўлишига мажбурлай олмайман. Мен келажакда унинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлайман», дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «El Mundo Deportivo», «Esquire» манбасига таяниб.