"Порту" ярим ҳимоячиси Алан Варела Европанинг бир қанча топ клубларининг радарига тушган.
Журналист Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, баъзи жамоаларнинг скаутлари 22 ёшли аргентиналик футболчининг кеча "Эмирейтс"да бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Арсенал"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини диққат билан кузатишган.
Қайд этилишича, Варелани Англия премьер-лигасининг кўплаб топ-клублари кузатиб бормоқда, бироқ ярим ҳимоячига бошқа чемпионат жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.