Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Акбар Исматуллаев ва «Динамо» иши ЎФА қўмитасига оширилди

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг «Динамо» клуби 2023 йилнинг 15 декабрь санасида футболчи Акбар Исматуллаев билан 1 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, мазкур шартномани «Суперлига ва Пролига регламенти»да белгиланган лимитдан ташқари 17 декабрь куни Лига рўйхатидан ўтказган. 18 декабрь куни эса қишки трансфер ойнаси очилган.

Бироқ «Динамо» қишки трансфер ойнаси ёпиладиган 24 февралга қадар Акбар Исматуллаевни мусобақалар учун рўйхатга киритмади. Яъни, футболчининг «Динамо» билан амалда шартномаси бор бўлсада, у Лига томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Ваҳоланки, меҳнат шартномасининг 4.1.3-бандида футболчининг мураббийлар қўл остида машғулот ўтказиши ҳамда мусобақалардаги иштирокини таъминлаш «Динамо» мажбуриятларидан бири сифатида кўрсатилган.

Футболчи сифатидаги асосий ҳуқуқи поймол қилингач, Исматуллаев Ўзбекистон футболчилари уюшмасига шикоят киритди. Шу асосда 29 февраль куни «Динамо» футболчи ФИФА низомлари асосида шартномани бир тарафлама бекор қилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш хати олди, аммо уни белгиланган муддат ичида жавобсиз қолдирди. Натижада Истамуллаев жорий йилнинг 7 март куни «Бунёдкор» клуби билан шартнома имзолади.

«Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент»нинг 6.1-бандида шартномаси узрли сабаб бўйича тугаган профессионал футболчи истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш давридан ташқари рўйхатдан ўтказилиши мумкинлиги, Ассоциация бундай профессионал футболчини рўйхатдан ўтказишга тегишли мусобақанинг спорт яхлитлигига етарлича диққат-эътибор қаратиш шартида рухсат бериши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, уюшма Акбар Исматуллаевга «Бунёдкор» таркибида мусобақаларда иштирок этишга рухсат бериш масаласида ёрдам сўраган.

Лига мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, ишни ЎФА тегишли қўмитасига оширишга қарор қилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:51, 14.03.2024.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик