Кириш Регистрация

Суперлига. «Локомотив» Тошкент дербисида «Пахтакор» дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 3-турининг илк учрашувида "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

"Темирйўлчилар" сафида биринчи бўлимда Сардор Абдунабиев ҳамда Дамьян Крайишник (пенальтидан) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, иккинчи бўлимда Иван Булатович киритган гол мезбонларга йирик ғалаба келтирди.

"Локомотив" бу ғалаба орқали очколарини 7 тага етказиб олди ва вақтинчалик 1-ўринга кўтарилди. "Пахтакор" 4 очко билан 7-поғонада.

Ўзбекистон Суперлигаси, 3-тур.
“Локомотив” - “ПАХТАКОР” 3:0
Голлар: Сардор Абдунабиев (21), Крайишник (38), Иван Булатович (48).
Бош ҳакам: Р.Лутфуллин.

"Локомотив": Абдулжалилов, Абдурашидов, Исмоилов, Рогач, Д.Комилов, Крайишник (Мирзаев, 87), Турсунов (Ҳошимбоев, 87), Йўлдошев (Турдиалиев, 81), Ҳасанов, Абдунабиев, Булатович (Ҳакимов, 81).

"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Абдумажидов (Мерк, 46), Асқаров, Адҳамзода, Ортиқбоев, Саиднуруллаев, Холматов, Ҳамдамов (Усмонов, 73), Холдорхонов, Черан.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:47, 14.03.2024.
Ўқилди: 1646 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик