Дортмундда «Боруссия» Украина чемпионига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ўйиннинг бошиданоқ устунликни қўлга олган Клопп шогирдлари аввалига бурчак зарбасидан кейин ҳисобни очди. Марио Гётце томонидан етказиб берилган тўпни марказий ҳимоячи Сантана Пятов дарвозасини аниқ нишонга олди.
Кўп ўтмай, энди Гётценинг ўзи ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлимда Якуб Блашчиковскининг голи эса ўйинга сўнгги нуқтани қўйди. Натижада «Боруссия» катта қийинчиликсиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Европа чемпионлар лигаси
1/8 финал
Жавоб учрашуви
БОРУССИЯ Д (Германия) – ШАХТЁР (Украина) 3:0 (2:0)
Голлар: Ф. Сантана (31), Гётце (37), Блашчиковски (59).
Боруссия Д: Вайденфеллер, Пишчек, Суботич, Ф. Сантана, Шмельцер, Гундоган (Шахин, 82), Бендер (Кель, 46), Блашчиковски (Гросскройтц, 70), Гетце, Ройс, Левандовски.
Шахтер: Пятов, Срна, Ракицкий, Кучер, Рац, Фернандиньо, Гюбшман (Степаненко, 82), Алекс Тейшейра, Мхитарян, Тайсон (Коста, 46), Луис Адриано.
Огоҳлантириш: Кучер (15).
Дастлабки учрашув — 2:2