Самарқанднинг “Динамо” клуби 9 март куни Олий лигадаги иккинчи тур учрашувини ўз майдонида “Гулистон” клубига қарши ўтказади.
Биринчи ўйинда мағлубиятга учраган самарқандликлар иккинчи турга жиддий тайёргарлик ўтказмоқда. Кеча жамоа кечки машғулотларини ОЗТМ стадионида ўтказди. Тўп билан ишлаш машқларини олиб борган жамоа аъзолари ўзаро иккига бўлинган ҳолда учрашув ўтказди. Икки тайм бўлган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Голларни дастлаб легионер Киликевич киритган бўлса, иккинчи голга Темур Шарипов муаллифлик қилди.
Таркибда бирқанча ўзгаришлар бўлган. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Динамо” клуби аъзоси сифатида таништирилган Сердарали Атоев Туркманистонга жўнаб кетган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ҳужумчи ортга қайтмайди. Маълум бўлишича, Атоевнинг собиқ клуби билан ҳали шартномаси мавжуд экан.
Ундан ташқари, “Динамо” клуби расмий Твиттери украиналик легионер Бидненко кетгани ҳақида хабар берган эди. Кеча ушбу футболчи яна жамоа билан машғулотларда иштирок этди. Тахминларга қараганда, ушбу футболчи Атоев ўрнини эгаллайди. Жамоа аъзоси сифатида таништирилган Турғун Қобилов ҳам “Шердор” сафига бориб қўшилди.
Кеча машғулотларни Аҳрол Рисқуллаев ва Александр Клецковлар озгина бетоблиги учун алоҳида ўтади. Меленчукда ҳам кичик жароҳат борлиги учун машғулотни қисқа вақт ўтади. Маълум бўлишича, ушбу футболчилар "Гулистон" га қарши ўйин майдонга туша олади.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни “Динамо” марказий стадионида “Гулистон” клубини қабул қилса, жамоа ёшлари 8 март куни ОЗТМ стадионида ёшлар учрашуви бўлиб ўтади.