Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Ким Пан Гон: «Вьетнамни мағлуб этишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -

Гонконг миллий терма жамоаси 22 март куни Вьетнамга қарши бўладиган Осиё кубоги-2015 саралаш баҳси учун тайёргарликни бошлади. Гонконгнинг кореялик бош мураббийи Ким Пан Гон Вьетнамга қарши ўйинда 3 очкони қўлга киритишни мақсад қилмоқда.

"Кучли ҳисобланган Вьетнам билан ўйинда бизни дуранг ҳам қаноатлантириши мумкин, аммо биз гуруҳ пешқадамига айланиш учун бу ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз", дейди бош мураббий Ким.

Таъкидлаш лозим, гонконгликлар 6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, 1 очко билан ортга қайтишганди. Шундан сўнг бу терма жамоа ФИФА рейтингида 7 поғона кўтарилишга муваффақ бўлди.

"Вьетнам бизга нисбатан ФИФА рейтингида юқорироқда жойлашган (134, Гонконг — 168) ва Вьетнам чемпионати кучлироқ. Ўтган йилги ўртоқлик ўйинида веьтнамликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Лекин мен ўз шогирдларимга ишонаман ва улар бу сафар яхшироқ ўйнай олишади", дейди Гонконг бош мураббийи.

Ким Пан Гон 24 нафар футболчи билан машғулот ўтказмоқда. Бу жамоа "Пегасус" клуби билан назорат ўйинини ўтказди. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

"Биз ўйинда турли вазиятларни синовдан ўтказдик. Натижа ҳам ижобий бўлди, дейди кореялик мутахассис. "Вьетнамни мағлуб этишни истаётганимиз боис, унга қарши ўйинда биз ҳужумга ўтишимиз керак. Лекин Вьетнамнинг қарши ҳужумларидан ҳам эҳтиёт бўлишимиз лозим. Биз барча нарсага тайёр бўлшимиз шарт".

Манба: www.scmp.com
Киритилди: 11:41, 06.03.2013.
Ўқилди: 4899 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик