Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Шоҳжаҳон Эргашев: «Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлайман»

Баҳо:
+ | -

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни унга панамалик чарм қўлқоп устаси Хуан Хуертас рақиблик қилади.

"Тўрт ойлик танаффусдан кейин яна рингга қайтяпман. Дуода бўлган барчага катта раҳмат. Қўлдан келганича ғалаба учун ҳаракат қиламан. Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлаймиз. Америкадаги юртдошларимиз 28 март кунги жангда келиб қўллаб- қувватлайсизлар деган умиддаман", -
деди Эргашев.

Маълумот учун, Хуан Хуертас фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, 17 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 13 тасида рақибларини муддатидан олдин таслим этган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев ўтган йилнинг 26 ноябрь куни АҚШда IBF чемпиони Сабриэль Матиасга қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйган эди. Бу унинг фаолиятидаги ягона мағлубият бўлиб турибди.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 20:42, 15.03.2024.
Ўқилди: 1685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.