Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти Винисиус Жуниорга нисбатан ирқий ҳақоратлар туфайли прокуратурага шикоят қилишга қарор қилди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Мадриднинг “Реал” клуби прокуратурадан ушбу ирқий ҳақорат муаллифларини аниқлаш учун хавфсизлик кучларидан аудио ёзувларни сўрайди.
Marca хабарига кўра, лига мухлисларнинг ҳаракатларини қоралашга қарор қилган. Ла Лига вакилларининг фикрича, бразилиялик футболчига қарши тажовузкор шиорлар бошқа ташкилот шафелигида ўтказилган ўйинда бўлганига қарамай, айбдорлар жазоланиши керак.