Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

«Поханг Стилерз» Тошкентга 11 март куни келади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 13 март куни Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерз” клубини қабул қилади.

Рақибларимиз 9 март куни Жанубий Корея К-лигасининг 2-турида “Даежон Ситизен” клуби билан куч синашишади. Ушбу учрашувдан икки кун ўтиб 30 кишидан иборат “Поханг Стилерз” футбол клуби делегацияси пойтахтимиз томон йўлга чиқишади. Жанубий Кореяликлар юртимизга 11 март куни соат 20:50да Сеул орқали етиб келиши режалаштирилган.

“Поханг Стилерз” жамоаси К-лиганинг биринчи турида амалдаги чемпион “Сеул” билан меҳмонда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” учрашуви 13 март куни “Жар” стадионида соат 17:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:15, 06.03.2013.
Ўқилди: 3189 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.