Кириш Регистрация

ЕЧЛ 1/4 финал ўйинлари тақвими эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/4 финали учун ўйинлар тақвимини эълон қилди.

Мусобақанинг навбатдаги босқичи 9 апрель куни “Арсенал” – “Бавария” ҳамда “Реал” – “Манчестер Сити” учрашувлари билан старт олади. Бу икки жуфтликнинг жавоб ўйинлари саккиз кундан кейин, 17 апрель куни бўлиб ўтади.

10 апрель куни "ПСЖ" "Барселона"ни, "Атлетико" эса Дортмунднинг "Боруссия"сини қабул қилади. Жамоаларнинг жавоб ўйинлари олти кундан кейин, 16 апрель куни бўлиб ўтади.

"Атлетико" 10 апрель куни Испания пойтахтида ўйнагани учун "Реал" хавфсизлик нуқтаи назаридан бир кун аввал "Сити"га қарши ўйинни ўтказа олмаслиги ва уни Манчестерга кўчириш кераклиги ҳақида хавотирлар бор эди. Бироқ УЕФА бу мулоҳазаларни инобатга олмади ва қуръада белгиланган тартибни тасдиқлади.

Ярим финал ўйинларининг аниқ саналари ҳали аниқланмаган, улар 18 апрель куни эълон қилинади. "Арсенал" - "Бавария" жуфтлиги ғолиби "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" жуфтлиги ғолиби билан, "ПСЖ" ёки "Барселона" эса "Атлетико Мадрид" - "Боруссия" учрашуви ғолиби билан ўйнайди.

Киритилди: 05:46, 16.03.2024.
Ўқилди: 4780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик