Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Тимур Кападзе: «Мағлубиятни ёмон кўраман»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 3-тури доирасида бўлиб ўтган «Сўғдиёна»га қарши учрашув (2:2)дан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

— Қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Икки тўп фарқини йўққа чиқарганимиздан ҳурсандман, қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин охирида очиқ футбол кўрдик. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди дея оламан. Қаердадир хатолар бўлган бўлиши мумкин, аммо йигитлардан қониқдим. Қийин учрашувда бир очко қўлга киритдик. ФИФА кунларида терма жамоага эътибор қаратамиз.

— «Олимпиc» қийин вазиятдан чиқиб кета олди. Шу ҳолатда «Сўғдиёна» қандай камчиликларга йўл қўйди деб ҳисоблайсиз?

— Иккала жамоа ҳам кечаги ноқулай ҳаво сабаб машғулот ўтказа олмади. Лекин рақиб ўйинга жуда яхши тайёрлангани сезилди. Биринчи голда ҳимоячимиз хатога йўл қўйди, ўша ерда яхшироқ ўйнаши ҳам мумкин эди. Бу футбол. Мавсум бошида ҳаммада хато бўлади. Бу табиий ҳолат. «Сўғдиёна» ҳам бу ҳолатдан яхши чиқиб кетади деб ўйлайман. Биз ҳам ўйиндан ўйинга очилиб борамиз. Рақибнинг охирги икки ўйинини ўрганиб чиққандик. Бу ўйинларда «Сўғдиёна» бошқа тактикада ўйнаганди. Биздан келиб чиқиб бугун умуман бошқа тактикада ҳаракат қилишди. Рақибга омад тилайман. Камчиликларга келсак, рақиб мураббийи бу ўйиндаги камчиликларидан керакли ҳулоса чиқаради. Бугун энг муҳими мухлислар учун яхши ўйин бўлди.

— Сизни жуда тартибли мураббий деб биламиз. Бугунги ўйинда эса жуда кўп марта ҳакамларга ва ўз шогирдларингизга эътироз билдирдингиз. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Бугун мен ҳам майдонда эдим. Қаердадир қизишиб кетасиз, қаердадир нимадир ўхшамайди. Балки, ҳакамларга вазият бошқача кўринаётгандир. Мен ҳам анча йил футбол ўйнаганман. Ўйиндаги вазиятларни яхши тушунаман. Шу сабаб ҳам қаердадир эътироз қилишим табиий ҳолат. Иккинчи голда менимча тўп футболчининг қўлига текканди. Фол бор эди. Бу вазиятларни кўриб чиқамиз. Менда ВАР ёки такрорий вазият йўқ эди. Ҳакамлар қўмитаси ҳам бу вазиятларни кўриб чиқади. Ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Балки, баъзи ҳолатларда кўпроқ қизишиб кетгандирман. Мағлубиятни ёмон кўраман. Бу нормал ҳолат. Қаердадир ноҳақликлар бўлса, бунга чидай олмайман. Ҳар бир ўйинга жуда кўп тайёргарлик кўрамиз. Анча иш олиб борилади, машғулотлар, назария дарслари ўтилади. Майдонда икки жамоа ҳам ғалаба учун чиқади. Қайсидир эпизодда ҳакамлар қилган хатолар биз учун жуда оғир ботади. Баъзи вазиятларни ҳисобга олмасак, ҳакамлар ўйинни яхши бошқарди.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 07:04, 16.03.2024.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.