Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Сўнгги дақиқаларда ўйнашни йиғиштириб қўйдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида сафарда «Сурхон»ни мағлуб этган «Андижон» клуби устози Александр Хомяков ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Андижонлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ғалабадан хурсандман. Аммо, ғалаба қозонган бўлсакда, сўнгги дақиқалар асабийлашишга мажбур қилди. Учинчи голдан кейин жамоа ўйинни ҳотиржам ғалабагача олиб бориши керак эди. Аммо, негадир ўйнашни йиғиштириб қўйдик. Шу жиҳат бироз асабийлашишга мажбур қилди. Нима бўлса ҳам ғалаба, бундан хурсандмиз.

Бектемир Абдуманнонов бироз орқароқда ўйнаётгани рост. Ҳозир ундан кўпроқ қанот ярим ҳимоячиси сифатида фойдаланаяпмиз. Ҳужумга яқин жойда ўйнаяпти. Камчиликда ҳимояланишда муаммоларимиз борлиги учун шундай қилмоқдамиз. У ҳозир ҳимояга қайтиб ёрдам беришниям ўзлаштирмоқда. Биз учун омадли трансферми? Буни вақт кўрсатади. Мураббий сифатида унинг потенциалига ишонаман.

Ўйин борасида ҳали талай камчиликларимиз бор. Жамоа сермаҳсул ўйнаётгани билан ўйинда камчиликлар йўқ эмас. Ҳар бир чизиқда камчиликларни бартараф этиш керак. Бу бўйича машғулотларда ишлаяпмиз. Камчиликларга қарамай, барча ўйинларда яхши натижа ва ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳебай бошқача даражадаги ҳужумчи. Ўзига ўзи вазият ярата оларди. Шу жиҳатларда уни Згурский билан солиштириш хато. Аммо, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида Ҳебай атиги учта гол урди. Агар жамоавий ўйин бўлмаса ҳужумчининг савияси ёрдам бермаслиги ҳам мумкин. Шу боис, биз асосий урғуни жамоавий ўйинимизни кучайтиришга қаратаяпмиз", — деди Хомяков.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:24, 16.03.2024.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.