Кириш Регистрация

Энг фидойи футболчилар Бундеслигада

Баҳо:
+ | -

Европанинг топ-5 лигаси: Муайян клубга боғланган футболчилар...

CIES Football Observatory (Халқаро спорт тад­қиқотлари маркази) Европанинг энг сара 5та миллий лигасига қараб, энг фидойи футболчилар рейтингини шакллантирди. Тушунарлики, бунда узоқ вақтдан буён 1та клуб байроғи остида тўп сураётган футболчиларга эътибор қаратилган. Хўш, ҳозирда кимларни садоқат намунаси сифатида кўрсатиш мумкин?

«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер фидойи футболчилар рейтингида пеш­қадамлардан бири. 34 ёшли фахрий нақ 16 мавсумдан буён Мюнхен клуби билан бирга. Рейтинг­-нинг 2-поғонасида қайд этилган футболчи ҳам Бундеслигадан - Менхен­гладбах «Боруссия»си ҳимоячиси Тони Янчке. Яъни унинг фидойилик серияси  ҳам 16 мавсумга тенг. Фақат шуниси борки, Тони «Бавария» вакилидан бироз ёшроқ. Европа футбол маркази (топ-5 лига)да 15 мавсумдан буён 1та клубга хизмат қилаётганлар сони 3 нафар бўлса, улардан иккиси «Атлетик»да: Икер Муниаин ва Оскар де Маркос. Шунингдек, «Атлетико» фахри Кокенинг «матрасчилар» формасини кийганига ҳам шунча бўлди.

Умуман, энг фидойи 10 нафар футболчи тақсимотига қарасак, Испания ва Германияда фахрийларни ўзгача қадрлашлари аён бўлади: Ла Лига - 5 нафар, Бундеслига - 4 нафар, АПЛ - 1 нафар. Демак, ҳозирги ҳолатда энг садоқатли 10 нафар футболчи орасида «А» серия (Италия) ва Лига 1 (Франция)дан вакил йўқ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:59, 17.03.2024.
Ўқилди: 1656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик