Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Барселона" "Фейеноорд" футболчисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Фейеноорд" ярим ҳимоячиси Матс Вифферга қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар узоқ муддатда Серги Бускетснинг ўрнини боса оладиган янги асосий ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи. Клуб ўтган йилнинг охирида Виффер ҳақида сўров ўтказган эди. Қайд этилишича, унинг 25 миллион евролик трансфер нархи бу ўрин учун кўриб чиқилаётган бошқа футболчиларникидан пастроқ.

"Барселона"нинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Наполи" билан учрашувидан сўнг, спорт директори Деку "кўк-анорранглилар"нинг собиқ ўйинчиси Жованни ван Бронкхорст билан стадионни тарк этгани ҳақида хабар берилган эди, у аввалроқ Виффер ҳақида маслаҳатлашган эди. Ван Бронкхорст "Фейеноорд"га устозлик қилган, шунинг учун у клубни яхши билади ва футболчини кузатиб боради.

24 ёшли ярим ҳимоячи Нидерландия терма жамоаси билан Евро-2024га боради. У "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан бирга асосий таркибда майдонга тушиши режалаштирилган.

Айтишларича, футболчи Диего Симеоненинг ҳам эътиборини тортган ва "Атлетико" январдаги трансфер ойнасида у билан алоқада бўлган. Бироқ Мадрид ва "Фейеноорд" ўртасида якуний келишувга эришилмаган.

Киритилди: 14:30, 17.03.2024.
Ўқилди: 1344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.