Кириш Регистрация

Превью: «Бунёдкор» - «Насаф»

Баҳо:
+ | -

Агар ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар статистикасига назар солсак, рақамларнинг барчаси “қалдирғоч”лар устунлиги ҳақида “сўзлайди”. Энг қизиғи ўтган йилда Тошкентда ва Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф"нинг собиқ бош мураббийи У.Тошев "Насаф"нинг мағлубиятлик анъанасини "бузиш"га муваффақ бўлган эди ва ҳар иккала учрашувда голсиз дуранг натижа қайд этилган.

“Насаф” ва Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари Олий лига мусобақаларида шу пайтгача 12 маротаба ўзаро куч синашишган.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг 7 тасида “Бунёдкор” жамоаси ғалаба қозонган бўлса, 5 марта дурангга имзо чекилган. “Насаф” эса ҳанузгача “Бунёдкор”ни мағлуб этишни уддасидан чиқа олгани йўқ. Тўплар нисбатидан ҳам устунлик “қалдирғоч”лар томонида “Насаф” – “Бунёдкор 4-20.

Ўзаро учрашувларда “Бунёдкор” 26 очко ишлаб олган бўлса, “Насаф” бор йўғи 5 очко ишлаган холос.

“Бунёдкор” - “Насаф" учрашувлари тарихида 2010 йил 27 июль куни Олий лига 5-турида энг йирик ҳисоб қайд этилган, ушбу тур учрашувида “Бунёдкор” жамоаси аъзолари “Насаф” дарвозасига 5 марта жавобсиз тўп киритишган. Ушбу учрашувда Ристич хэт-трик муаллифи бўлган бўлса, Карпенко ва Денилсонлар бир мартадан гол муаллифларига айланишган.

Ўтган йил 16 июнда “ЖАР”да бўлиб ўтган, 10-турда “Насаф” ўзининг мағлубиятлик “анъанасини бузди” яъни илк марта “Бунёдкор” майдонида мағлубиятга учрамади. Бу ҳам қарангки, “аждар”ларнинг шунча машҳур мураббийлари уддалай олмаган “иш”ни Усмон Тошев амалга оширган эди. Шунингдек 2012 йил 26 августда Қаршида бўлиб ўтган учрашувда ҳам ҳисоб очилмаган эди.

Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимовларнинг эса бош мураббий сифатида навбатдаги расман 2-марта қарама-қаршилиги бўлади.

Биз ушбу жамоалар ўртасида ўтган йилги  учрашув натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

16.06.2012. 10-тур. Тошкент шаҳри, “ЖАР” стадиони
“Бунёдкор” – “Насаф” 0:0
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
“Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов; Хайрулла Каримов; Анвар Ғофуров; Жавлон Иброҳимов ; Шавкат Саломов; Лутфулла Тўраев (Руслан Мелзиддинов, 82); Артем Филиппосян; Камол Мурзоев (Баҳодир Пардаев, 86); Виктор Карпенко; Ян Козак (Анвар Солиев, 74)
“Насаф”: Мурод Зуҳуров, Ботир Қораев, Мақсуд Каримов, Андрейс Переплёткинс, Алишер Юсупов, Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Иван Бошкович, Эркин Бойдуллаев, Шуҳрат Мирхолдиршоев (Илҳом Юнусов 80), Боян Малишич
Огоҳлантиришлар: Филипосян Артем, 6; Мирхолдиршоев Шухрат, 31; Каримов Хайрулла, 52; Тўраев Лутфулла, 79; Саломов Шавкат, 86; Бошкович Иван, 90+1.

ПФЛ 17-тур, 26 август якшанба, "Насаф" марказий стадиони
"Насаф" (Қарши) - "Бунёдкор" (Тошкент) 0:0
“Насаф”: Зухуров Муротжон, Раимқулов Шавкат, Каримов Мақсуд, Қораев Ботир, Переплёткинс Андрейс, Юсупов Алишер, Геворкян Артур, Мусаев Фозил, Бойдуллаев Эркин, Юнусов Илҳом, Шишелов Владимир (Иван Бошкович).
“Бунёдкор”: Нестеров Игнатий, Шораҳмедов Акмал, Каримов Хайрулла, Иброҳимов Жавлон, Саломов Шавкат (Мелзиддинов Руслан), Тўраев Лутфулла, Филипосян Артем, Солиев Анваржон (Мурзоев Камолиддин), Карпенко Виктор, Жўраев Саҳоб, Козак Ян (Жасур Ҳасанов).
Огоҳлантиришлар: Саломов Шавкат, Эркин Бойдуллаев, Саҳоб Жўраев, Артем Филипосян, Владимир Шишелов,
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)
Ёрдамчи ҳакамлар: Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий),
Захира ҳаками: А. Асимов (Тошкент).

Хабарингиз бор, эндиликда "Бунёдкор" жамоасида "Насаф" сафида тўп тепишган футболчилар сони яна биттага кўпайди бу-Фозил Мусаевдир. Илҳом Шомуродов эса ўтган йили 2-даврада  “Бунёдкор” сафида тўп тепган.

Демак, 8 март, жума куни Тошкент шаҳридаги ЖАР стадионида навбатдаги учрашувни гувоҳи бўламиз. Учрашув бошланиш вақти 17:00да.

08.03.2013. Жума, ЎзПФЛ 2-тур
“Бунёдкор” – “Насаф”
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент),
Ёрдамчи ҳакамлар: Н. Рўзимов (Урганч), О. Абдувасилов (Тошкент),
Захира ҳаками: А. Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:04, 07.03.2013.
Ўқилди: 3852 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.