Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Родри: "Мавсум охиригача энергияни тежашга ҳаракат қилдим"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родриго Эрнандес жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Тўғриси, танамга кўпроқ ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдим. Бу ҳақда жамоа билан гаплашдим ва ўйлайманки, дам олишга муваффақ бўлдим.

Ҳаммаси қандай ўйнашингизга боғлиқ. Жамоангиз 3:0, 4:0 ҳисобида олдинда бораётган учрашувларда бор кучингизни сарфламайсиз, мавсум охиригача энергияни тежашга ҳаракат қиласиз. Бу йил мен айнан шундай қилдим. Менга бу танаффус бироз нафас олишим, руҳий ва жисмонан тикланишим ва боримни беришим учун керак", - деди Родри Manchester Evening News билан суҳбатда.

Ўтган мавсумда испаниялик ярим ҳимоячи жамоадошларига қараганда кўпроқ ўйин ўтказди (барча мусобақаларда 56 та ўйин). Родри ёзда "шаҳарликлар" мураббийларига бу суръатда ишлашни давом эттира олмаслигини айтганди. Жорий мавсумда "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 22:42, 18.03.2024.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик