"Барселона" вингери Ламин Ямаль профессионал футболчи сифатида нимага эришишни орзу қилгани ҳақида гапирди.
“Чемпионлар лигаси финалида, Европа чемпионатида, жаҳон чемпионатида ўйнаш менинг орзуларим қаторида туради. Жаҳон чемпионати ёки еврода гол уриш" – деб Ямаль сўзларини келтиради Marca.
Ламин Ямаль каталонияликлар тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилнинг ёзида "Барселона" асосий жамоасига қўшилган эди.